Туркия сафари олдидан Бекободнинг “Металлург” жамоаси кеча Тошкент вилояти Аҳмад Яссавий жамоа хўжалигидаги стадионда Про лига вакили “Хоразм”га қарши майдонга тушди ва 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Биринчи таймда ёшлар таркиби ҳамда жамоа кўригида бўлиб турган уч нафар ўйинчига имкон берган “Металлург” танаффусга 0:1 ҳисобида чиқиб кетди. Голни икки мавсум муқаддам “Металлург”да ўйнаган Бобур Фарҳодов киритди.
Иккинчи таймда асосий таркиб ўйинчиларини майдонга туширган Веско Стешевич жамоаси катта устунликка эришди. Аммо бекободликлар фақат ўйин якунидагина битта жавоб голини киритишди. Бурчакдан узатиб берилган тўпни Шаҳзодбек Ғофурбеков рақиб дарвозасига киритди.
Эслатиб ўтамиз, энди “Металлург” 31 январь куни Туркия сафарига учиб кетади.
Назорат учрашуви
"Металлург" - "Хоразм" - 1:1.
Гол: Бобур Фарҳодов (30), Шаҳзодбек Ғофурбеков (90).
"Металлург" (1-тайм): Раҳим Давронов, Эргаш Исмоилов, Худойшукур Сатторов, Зафар Раҳимжонов, Ҳазрат Турсунқулов, Алишер Хайруллаев, Равшан Абдуманнонов, Беҳруз Абдуллаев ва кўрикка келган уч нафар футболчи.
"Металлург" (2-тайм): Акмал Ортиқов, Аброр Тошқўзиев, Аббос Отахонов, Ризо Яздандўст, Мирғиёс Сулаймонов, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Искандар Шойқулов, Сирожиддин Қўзиев, Сардор Абдураимов, Марко Миличкович, Бобан Жоржевич.