Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Қатар – Ўзбекистон учрашувини кореялик ҳакамлар бошқариб боришади

Баҳо:
+ | -

Қатар яшил майдонларида давом этаётган Осиё Кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган Қатар – Ўзбекистон ўйинини кореялик Ким Хи Гон бош ҳакам сифатида бошқаради. Унга ҳамюртлари Йон Жаэ Йол ҳамда Парк Санг Жун ёрдам беришса, захира ҳаками сифатида қувайтлик Абдулла Жамали ишлайди. Шунингдек, учрашув ВАР ҳаками вазифасини Ким Жонг Хеок (Жанубий Корея) бажарса, АВАР сифатида қувайтлик Аҳмад Алали ишлаши кўзда тутилган.

Маълумот учун, Ким Хи Гон жорий мавсум жами 5 та учрашувда ишлаган. Ушбу учрашувларнинг барчаси клублар ва терма жамоалар иштирокидаги халқаро мусобақаларга тўғри келади. Эътиборли томони, ушбу ҳакам ОЧЛ гуруҳ босқичи 5-турида "Насаф" – "Ал-Файсали" (Иордания) учрашувини бошқарган. Жорий мавсум ишлаган ўйинлари давомида ушбу ҳакам чўнтагидан жами 15 марта сариқ карточка, 1 бор қизил карточка чиқарган ва 2 марта 11 метрлик жарима зарбаси белгилаган.

Осиё Кубоги-2023 | 1/4 финал
03.02.2024 | 20:30 (Тошкент вақти)
ҚАТАР – ЎЗБЕКИСТОН
"Ал-Байт" стадиони, Ал-Ҳор шаҳри
Бош ҳакам: Ким Хи Гон (Жанубий Корея)
Қанот ҳакамлари: Йон Жаэ Еол, Парк Санг Жун (иккиси Жанубий Корея)
Захира ҳаками: Абдулла Жамали (Қувайт)
ВАР: Ким Жонг Хеок (Жанубий Корея)
АВАР: Аҳмад Алали (Қувайт)

Киритилди: 17:21, 01.02.2024.
Ўқилди: 4180 марта.
Фикрлар: 66 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик