Мадриднинг “Атлетико” клуби президенти Энрике Сересо Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалига қуръа ташлаш натижалари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бўлажак босқичда "матрасчилар" Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши баҳс олиб боради.
“Биз қийин рақибга дуч келдик, бу жуфтликда имкониятлар 50 га 50. Биз учун асосийси олдинга интилиш. Биз ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Чемпионлар лигасининг ҳар бир мавсуми ўзининг қарама-қаршиликлари билан қизиқ", - деди "матрасчилар" раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, чорак финалнинг дастлабки ўйинлари 9 ва 10 апрель кунлари бўлиб ўтади. Жавоб учрашувлари бир ҳафта ичида бўлиб ўтади. Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби "Манчестер Сити" ҳисобланади.