Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Исландия футболи юлдузининг оиласига кўпчиликнинг ҳаваси келади

Баҳо:
+ | -

Евро-2016да барчани ҳайратга солган ва барча меҳр қўйган Исландия терма жамоаси тарихда иккинчи марта Европа чемпионатига чиқишга яқин турибди. Исландияликлар Исроилни мағлуб этиб, Евро-2024 чиқишни имкониятини сақлаб қолди. Ушбу ўйиннинг ярим финалнинг бош қаҳрамони 48 дақиқа ичида хет-трик қайд этган ҳужумчи Альберт Гудмундссон бўлди. Энди Исландия термаси Украинани мағлуб этиши керак. Бу ўйинда бош қаҳрамон Гудмундссон бўлиши мумкин, унинг оиласи тарихи ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли.

Биринчидан, Гудмундссоннинг ўзи ҳақида тўхталиб ўтамиз. У 26 ёшда ва "Женоа"да ўйнайди. Ва у буни шунчалик яхши уддалайдики, унга А Серия етакчиси ва охирги Чемпионлар Лигаси финалчиси қизиқиш уйғотди. Яқинда Альбертнинг "Интер"га ўтиши кутилаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлди ва трансфер суммаси 30 миллион евро бўлиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, исландиялик футболчига "Тоттенхэм" ҳам қизиқиш билдирган, бироқ ҳужумчининг ўзи Италияда қолишни афзал кўрган. Гудмундссон жорий мавсумда 29 ўйинда 12 гол ва 4 голга ассистентлик қилган.

Альберт Рейкявикда туғилган, 16 ёшидан Нидерландия клублари “Херенвен”, ПСВ ва “АЗ Алкмаар”да тарбияланган. 2022 йилнинг январида у атиги 1,5 миллион евро эвазига Генуяга кўчиб ўтди. Исландия терма жамоасида 2017 йил январида 19 ёшида дебют қилган ва шу кунгача 36 ўйинда 9 та гол урган. Дарвоқе, Исроил билан учрашувда ҳужумчи янги мамлакат рекордини ўрнатди. У терма жамоанинг иккита хет-трик қайд этган биринчи футболчисига айланди (олти йил аввал Индонезияга учта гол урган).

Лекин энг ҳайратланарлиси Гудмундссон тўртинчи авлод футболчиси ҳисобланади. Бундан ташқари, унинг барча ота-боболари нафақат тўп тепишни билишган, балки Исландия футболида муҳим рол ўйнашган. Уларнинг баъзилари нафақат футболда, балки мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ҳам муҳим вазифаларни бажарган.

Альбертнинг отаси собиқ ҳужумчи Гудмундур Бенедиктссон. Футболчи сифатида яхши даражада етди ва терма жамоа сафида 10 та ўйин ўтказди. У ҳатто иккита гол ҳам урган.

Бенедиктссоннинг рафиқаси ва Гудмундссоннинг онаси Кристборг Ингадоттир. У собиқ Исландия аёллар миллий жамоаси футболчисидир. Фаолиятини тугатгандан сўнг у мураббийлик фаолияти билан ҳам шуғулланган. Четдан олиб қаралса, Гудмундссоннинг илк мураббийлари унинг ота-онаси бўлган.

Ўғли Нидерландияга кетганида, Ингадоттир Альбертнинг янги мамлакатга мослашишига ёрдам бериш у билан бир йилча ўзга мамлакатда яшаган. Кейинчалик Гудмундссон мустақил ҳаётга қадам қўйди.

Ингадоттир, ўз навбатида, Инга Бьорн Альбертссоннинг қизи. Бу инсон маҳаллий футбол учун катта фигура. У 1987 йилдан 2012 йилгача Исландия чемпионати тарихида энг яхши тўпурар бўлган. Инги Бьорн миллий терма жамоа сафида 1971-1979 йилларда 15 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.

Альбертссон футболчилик фаолиятини якунлагач, сиёсатга кирди. У Исландия парламентида 1990 йилларнинг биринчи ярмида Фуқаролик партияси, кейин эса Мустақиллик партияси учун конгрессмен бўлган. Бундан ташқари, у 1990 йилларда маҳаллий “Валур”, “Брейдаблик”, “Кефлавик”, “Ҳафнарфёрдур” ва “Стярнан” клубларини бошқариб, мураббийлик билан шуғулланган. Унинг ўғли Альберт Ингасон ҳам профессионал даражада футбол ўйнаган ва Исландия ёшлар терма жамоасида битта ўйин ўтказган. Бу “Женоа” ҳужумчисининг амакиси.

Ва кейин ёш исландиялик футбол юлдузининг оилавий зинапояси унинг катта бобосига олиб боради, унинг исми ҳам Альберт Гудмундссон эди. Бу Исландия тарихидаги биринчи профессионал футболчи! У 1923 йилда туғилган, 15 ёшида “Валур” сафида дебют қилган ва 1944 йилда “Рейнжерс” жамоасига ўтган. Шундан сўнг у “Арсенал” “Милан”, “Нанси”, “Расинг” ва “Ницца” клубларида фаолият кўрсатган.

У Исландия футбол федерациясида ҳам ишлаган ва 1973 йилда раисликдан кетганидан сўнг кўп йиллик салмоқли иши учун олтин медал олган. Гудмундссон ҳатто 1980 йилда мамлакат президентлигига номзодини қўйган, аммо сайловда мағлуб бўлган. 1987 йилда у солиқ можаросидан кейин истеъфога чиқди ва Фуқаролик партиясига асос солди. Ва етти йил ўтгач, вафот этди. Сўнгги йилларда у Исландиянинг Франциядаги элчиси бўлиб ишлаган.

2010 йилда Исландия футбол федерацияси бош қароргоҳига кираверишда Гудмундссон ҳайкали ўрнатилган. Кичик Альберт, албатта, катта бобосининг номини олди. Эҳтимол, бундай оила тарихи фақат Исландияда ривожланиши мумкин эди.

Киритилди: 18:14, 26.03.2024.
Ўқилди: 1416 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.