Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг 23 ёшлилар ўртасидаги Осиё Кубоги учун қайдномасида хорижлик футболчиларнинг йўқлиги футбол жамоатчилигида муҳокамаларга сабаб бўлди.
Биринчи мавзу. ОФК Европада ўйнайдиган легионерларнинг ўз терма жамоаларига боришлари учун турнир саналарини ФИФА кунлари бўйича белгилаши керак эди.
Аввалги бешта турнирдан фақат биттаси ФИФА кунларига тўғри келган - 2022 йил июнь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтган турнир.
Олимпиадага саралаш босқичи сифатида хизмат қилувчи Осиё кубоги одатда январь ойида бўлиб ўтади. 2016 йилда ҳам шундай бўлган, 2020 йилда ҳам шундай бўлган. Бу йил ҳам шундай бўлиши керак эди, аммо Осиё Кубоги Хитойдан Қатарга ўтиши ва 2023 йилнинг ёзидан 2024 йилнинг январигача ОФК 23 ёшлилар ўртасидаги Осиё Кубоги санасини ўзгартиришга мажбур бўлди.
Март ойидаги ФИФА кунларида турнирни ўтказиш мумкинмиди? Эҳтимол, бу мумкин бўлар эди. Аммо буни амалга ошириш қийин бўлган бир нечта сабаблар бор эди:
- Олимпия терма жамоаларида аллақачон терма жамоаларда ўйнаган футболчилар кўп. 23 ёшлилар ўртасидаги Осиё Кубоги финал турнирини Жаҳон чемпионати саралаши билан бир вақтда белгилаш терма жамоа мутасаддилари учун дилеммани ҳосил қилади.
- Март ойидаги ФИФА кунлари Рамазонга тўғри келди, яъни ўйинлар одатдагидан кечроқ бошланиши керак эди, бу эса телевидение ҳуқуқларига тўғри келмайди;
- Март ойида бор-йўғи 9 та ФИФА куни бор, Осиё Кубогига эса камида 19 кун керак, яъни муаммо ҳалигача ҳал бўлмасди.