"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандешнинг агенти мижози фаолиятини давом учун турли имкониятларни ўрганмоқда.
“Қизил иблислар” сардори манфаатларини ҳимоя қилувчи Мигел Пиньо шу ҳафта Европанинг турли давлатларига ташриф буюрди ва у ерда номи ошкор этилмаган топ-клублар билан учрашув ўтказди. Муҳокамалар давомида улар агентнинг мижозлари, жумладан Фернандешнинг ўзи ҳақида гаплашишди, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо. Бироқ, 29 ёшли футболчи ҳалигача "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиш ниятида эмас, бу ҳақда у яқинда берган интервьюсида маълум қилганди.
Манкунианликлар етакчиси келажаги борасида якуний қарорни жамоа бош мураббийи ва умуман лойиҳа билан боғлиқ вазият аниқ бўлгач қабул қилади.