Кечаги мағлубиятдан кейин жуда кўплаб фикр билдирилди. Асл "Навбаҳор" мухлислари ҳали бери бундан ўзларига кела олмасалар керак. Адашмасам, миллий чемпионатимиз тарихидаги "Навбаҳор"нинг энг ёмон старти шу булса керак. Жамоанинг оддий бир мухлиси сифатида мен ҳам нимадир дегим келди. Балки фикрларимга қўшилмасликларинг мумкин. Лекин ичга сиғдира олмадим. Кўпчиликка маълумки, жамоанинг омадсиз старти бир қатор омилларга боғлик бўлиши мумкин.
Менимча, омадсизликнинг сабаблари:
1. Жамоадаги ички-муҳит;
2. Молиявий масалалар;
3. Раҳбарият ва ташкилий масалалар;
4. Бош мураббий, унинг ёрдамчилари ва ҳоказо.
Назаримда, юқоридаги каби муаммоларнинг аксарияти "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Локо"дан ташқари барча жамоаларимизда учрайди, айниқса, молиявий муаммо. Фикримча, энг аввало клуб раҳбарияти ишни ўтган йилдан хулоса чиқариб, ноябрданоқ тўғри ташкил қилиши керак эди. Кўп жамоалар таркибни деярли шакллантириб бўлганда биз эндигина маҳаллий ўйинчилар билан йиғинни аранг бошлаб олдик. Хорижга чиқилади деб бир неча марта айтилди ва ёзилди, бироқ бу амалга ошмади.
Майли, хорижга чиқмасдан ҳам тайёргарлик кўриш мумкиндир. Лекин таркиб кераксиз ўйинчилар билан тўлдирилди. Кечирасизлар-у, биздаги футболчиларрни (агар у шу номга лойиқ бўлса) 80 фоизи республикадаги 7-8 та жамоада уйнаб чиқишган. Уларга пул бўлса бўлди. Ёшлари ўтиб қолган, ҳеч кимга кераги йуқлар йиғилиб қолган. Албатта, бу маблағга бориб тақалади. Шундай экан, маблағ оз бўлса, ёшлар билан ўйнаб юравермаймиз-ми, ютқазсак ҳам, "Ҳа, булар ҳали ёшда", деб қўя қолардик.
Ўша Тоиров, Почуев, Кошелев кабилар оз мунча олишмаса керак. Уларнинг ҳар бирини ўрнига 3-4 тадан ёшлар ўйнаса бўларди. Тўғри, фақат ёшлар билан ҳам иш битмайди. Ҳар бир чизиққа битта ёш ва биттадан тажрибали ўйинчи бўлса ёмон бўлмасди. Ўша тажрибали ўйинчиларни танлашда хато қилинди.
Масаланинг иккинчи томони маблағ бўлмаса, 1-лигада 3 та жамоага нима бор? Андижонда фақат 1 та жамоа, у ҳам бўлса 1-лигада. Олийга чиқиш учун курашмоқда. Биз ҳам шу садоқатли наманганлик жонкуяр мухлислар ҳаққи, шу битта бош жамоамизни аввал нормал ҳолатга келтириб олайлик. 1-лига бир гап бўлар, ахир.
Энди мураббий масаласига келсак, Усмон ака асосий ишни бажаради. Мустафо ака номигагина бош мураббий. Улар ўз вақтида футболчи ва мураббий сифатида вилоят футболига ўзига хос ҳисса қўшишган. Буни инкор этиб булмайди. Лекин, футбол бу шундай нарсаки, кундан-кунга тезлик, техника ва янги тактикаларни талаб этади. Буни жаҳон футболи, кучли бешлик мисолида ҳам бир неча марта кўряпмиз. Ахир, Намангандан ташқарига чиқмаган мураббийларда янги тактика, техника нима қилсин! Бори ҳам эскириб бўлган бўлса.
Тўғриси, умид қилавериб ҳам чарчадик! Умримизни охиригача умид қилиб ўтмасак бўлди!
mirzo79 тайёрлади.