Кириш Регистрация
20/06 00:00 Шотландия 1-1 Швейцария
20/06 18:00 Словения 1-1 Сербия
20/06 20:00 Насаф 1-0 Нефтчи
20/06 20:00 Навбаҳор 0-0 Қизилқум
20/06 21:00 Дания 1-1 Англия
21/06 00:00 Испания 1-0 Италия
21/06 05:00 Аргентина 2-0 Канада
21/06 18:00 Словакия - Украина
21/06 20:00 ОКМК - Пахтакор
21/06 20:00 Бунёдкор - Олимпик
21/06 21:00 Польша - Австрия
22/06 00:00 Нидерландия - Франция
22/06 05:00 Перу - Чили
22/06 18:00 Грузия - Чехия
22/06 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
22/06 20:00 Динамо - Андижон
22/06 21:00 Туркия - Португалия
23/06 00:00 Бельгия - Руминия

Чемпион бўлмоқчимисан, «Арсенал»дан... кет!

Баҳо:
+ | -

20 йилдан бери «Арсенал» чемпионлик унвонисиз тўп сурмоқда.

Микель Артета совринга жуда яқин келди, ҳатто сўнгги тур арафасида байрам тантаналарига тайёргарлик кўрилди, стандарт вазиятлар, медалларни топшириш жараёнлари машқ қилинди. «Тўпчилар» «Вест Хэм»нинг «Манчестер Сити» устидан ғалаба қозонишига умид боғлашганди. Аммо қўшнилари мағлубиятга учраб, умидни пучга чиқаришди. Бироқ аслида, совринни «Арсенал»нинг ўзи бирмунча аввалроқ бой берганди. Бунинг учун жамоа фақат ўзидан хафа бўлиши мумкин. Ваҳоланки, жамоа мавсумни ёмон ўтказмади, даъвогарлар ўртасидаги очколар фарқи минимал даражада эди. Лекин қанчалик зўр бўлмасин, «қуруқ» ўйинга соврин берилмайди. Шундай оғриқли паллада 7 йиллик умрини «тўпчилар»га бахшида қилган Гранит Жака Лондондан кетиши билан чемпионликка эришгани хаёлдан ўтди.

Гранит Жака - «Байер» билан чемпион

Артета томонидан яроқсизга чиқарилган, Алонсо жамоасининг етакчи ярим ҳимоячиси. Микель болаликдан таниш бўлган қадрдони бўлмиш Хабига унутилмас ёрдам кўрсатди. Жака «Байер»нинг «Олтин дубл»га эришишида муҳим роль ўйнади. Яъни, «кумуш товоқ» ортидан Германия Кубогини ҳам қўлга киритди. Ажабланарли жиҳати шундаки, Гранит «Арсенал» таркибида бирор марта Англия чемпиони бўла олмади, Германияда эса Бундеслиганинг қудратли, лекин энг омадсиз клуби билан зафар қучди. Боз устига, «доришунослар» ички чемпионатни мағлубиятсиз ўтказишди.

Робин ван Перси - «МЮ» билан чемпион

«Арсенал» мухлислари нидерландиялик афсонанинг футболкаларини ёқиб юборишди. Ван Перси «тўпчилар» сафида самарали тўп сурган, расмий учрашувларда 132та гол урганди. Лекин 8 мавсумдан кейин азалий рақиб сафига йўл олгани мухлисларни қаттиқ ранжитганди. Аслида, чемпионликни орзу қилган Робин тўғри қарорга келганди. Футболчи сэр Алекс жамоасида 26та гол уриш билан чемпионликка улкан ҳисса қўшди.

Матьё Фламини ва  Оливье Жиру - «Милан» билан чемпион

ЕЧЛ финалчиси бўлган Фламини «Милан»га ўтиб, Скудетто соҳибига айланди. Орадан бир неча йил ўтгач, унинг ватандоши бўлмиш ҳужумчи Жиру бу муваффақиятни такрорлади. Энди жаҳон чемпиони «Милан»ни тарк этиб, уммон ортига йўл олди. У «Челси» таркибида ЕЧЛ ва ЕЛда ғолиб чиққан бўлса, Италияда «А» сериясида зафар қучди. Чемпионлик мавсумида Оливье 11та гол урганди. Унинг ёшида етакчи ўйинчи мақомида бўлиш осонмас. Бироқ у Златан билан ҳамкорликда «россонерлар»нинг муҳим ижрочилари бўлганликлари аниқ. Бу билан фахрийлар ёш жамоадошларига ибрат бўлишди.

Алекс Окслейд- Чемберлен - «Ливерпуль» билан чемпион

«Бешиктош» хавбеки 6 мавсумни «Арсенал»да ўтказган, ўта ёрқин ўйнаган бўлмасада, жароҳат олишидан аввал умид уйғота бошлаганди. Кейин у «Ливерпул»да орзусига эришди. Клопп жароҳатларга мойил бўлган футболчини харид қилганини яхши биларди. Дарҳақиқат, фаолиятининг қарийб ярмини мураккаб жароҳатлардан фориғ бўлишга сарфлади. Лекин АПЛ ғолибига айланган 2020 йилда нисбатан энг кўп вақтини майдонда ўтказди. Эслашга арзийдиган мавсум.

Серж Гнабри - «Бавария» билан чемпион

«Штутгарт» мактабидан келган Гнабри «Арсенал»даги дебютини лондонликларга хос тарзда жуда барвақт нишонлади. Лекин барибир, иккинчи Сеск мақомига кўтарила олмади. Кейин уни «Вердер»га «сургун» қилишди. Фақат шундан кейин ҳужумкор ярим ҳимоячи Бундеслига чемпиони таркибига ўтиб, қаторасига 5 марта «кумуш товоқ»ни қўлга киритди. Агар у «Арсенал» таркибида қолганида, ҳозир совринсиз қолган бўларди. Энг асосийси, Гнабри «Бавария» билан худди «Барселона»даги Анри каби ЕЧЛ кубогини боши узра баланд кўтарди.

Самир Насри - «Манчестер Сити» билан чемпион

Гнабридан фарқли равишда, Насри ЕЧЛда ғолиб бўла олмади. Лекин «Арсенал»ни «Манчестер Сити»га алишгани жанжалкаш французга Англия чемпиони унвонини ҳадя этди. Арсен Венгер савияли ижрочиларни танлаганди. Шунчаки, Лондонда уларга омад кулиб боқмади. Бойиб кетган «шаҳарликлар» эса Гаэль Клиши ва бошқа собиқ «тўпчилар» маҳоратидан самарали фойдаланишди. Тўғри, Клиши «Арсенал»сафида ҳам АПЛ ғолиби бўлганди. Лекин Самир фақат «Сити» билан шоҳсупага кўтарилди.

Войцех Шесни - «Ювентус» билан чемпион

Польшалик моҳир дарвозабон АПЛдаги 5 мавсумдан кейин «Арсенал»ни тарк этган бўлсада, бирор марта чемпион бўла олмади. «Рома»да ҳам Войцехнинг ишлари юришмади, лекин «Ювентус» қаторасига 3та чемпионлик унвонларини ҳадя этди. Ҳозир туринликлар янги дарвозабонни излаш билан бандлар, 34 ёшли посбон касбдоши Буффон каби 40 ёшгача ўйнашига кафолат йўқ. Бироқ сезгирлиги туфайли «А» сериясига ўтган Войцехга «Арсенал» билан эриша олмаган чемпионлик унвонлари билан тушган суратлари далда беришига шубҳа йўқ.

Александр Глеб, Сеск Фабрегас, Алекс Сонг, Томас Вермален - «Барселона» билан чемпион бўлганлар

Ҳикоямиз десерти сифатида 4 нафар футболчининг «Арсенал»ни тарк этиш эвазига бошқа жамоада чемпион бўлишганини мисол қилиб келтиришни лозим топдик. Аслида, Тьерри Анри ва Эшли Коул ҳам Испания чемпионатида ғолиб чиқишган. Бироқ ундан аввал АПЛда ҳам шоҳсупани забт этишгани сабабли рўйхатдан четда қолишди. Сеск эса фаолиятини охиригача «тўпчилар» сафида тўп сурганида, совринсиз қолган бўларди. Фабрегас худди белорус Глеб сингари «Барселона»да совринлари сонини кўпайтириб олди. Алекс Сонг воқеаси ўзгача воқеа. Жароҳатларга мойил хавбек яхши ҳақ тўлайдиган «Барса»да ўйнашни афзал кўрганди.

Глеб, Сеск ва Сонг бир мартадан Ла Лигада ғолиб чиқишган, Томас Вермаленга турли шикастланишлар халал берган бўлсада, 4 марта шоҳсупага кўтарилган. Тўртликда Сеск Фабрегас бошқаларга нисбатан самаралироқ тўп сурди, кўплаб голлар ва самарали узатмалар муаллифи бўлди. Ҳозир испаниялик афсона «Комо»нинг мураббийлар штаби аъзоси. Жамоа «А» сериясига чиққач, Сеск клубнинг бош миллионери сифатида футболчиларнинг Ибицада ҳордиқ чиқариш харажатларини ўз зиммасига олди.

«Арсенал»га эса ҳозирча ғалаба тантаналарини уюштириш насиб этмаяпти. Микель Артета янги мавсумда зафар қучишга уриниб кўради, албатта. Шогирдлари савияли ўйинчилар, фақат жамоавий уюшқоқлик етишмаяпти.

 А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 01:00, 16.06.2024.
Ўқилди: 5527 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.