"Интер"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хоқон Чалханўғли "Бавария"га ўтишга тайёр.
Бу ҳақда Bild хабар бермоқда.
Аввалроқ ОАВда агар Мюнхен клуби 30 ёшли футболчи учун 50-60 миллион евро таклиф қилса, "Интер" ҳужумкор ярим ҳимоячи Хоқон Чалханўғлини унга қизиқаётган "Бавария"га сотишга тайёрлиги ҳақида маълумот пайдо бўлганди.