Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Пахтакор» - «Локомотив». Превью

Баҳо:
+ | -

19 апрель куни "Пахтакор" олтинчи турнинг марказий баҳсида "Локомотив"ни қабул қилади. Мазкур ўйин бу икки жамоа ўзаро беллашувлар тарихидаги энг муҳим учрашувга айланади дейиш мумкин. Чунки "темирйўлчилар" турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб туришибди. Жамоамиз рақибни мағлуб этган тақдирда Ҳаким Фузайлов шогирдларини йўқотилган очколар бўйича қувиб ўтиш имконияти юзага келади. Жамоалар таркибида жароҳат сабабли йўқотишлар ҳозирча маълум қилинмаган. Лекин ўтган турда рақиб сафида Санжар Турсунов ўйин қайдномасига киритилмаган.

Ҳозиргача олий лигада жамоалар 16 бор тўқнаш келишган. Уларнинг 12тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган, 4 баҳс дуранг билан якунланган. Рақиб эса "шерлар"ни доғда қолдира олмаган. Ушбу ёқимли анъанани Мурод Исмоилов шогирдлари давом эттиришади деган умиддамиз. "Пахтакор" 44, "Локомотив" 11 бор ўзаро учрашувларда тўп киритган. Жамоамиз мезбонлик қилган баҳсларда меҳмонлар фақат бир очкони қўлга киритишган. Ўтган мавсумда сафарда 1:1 ҳисоби қайд этилган, ўз майдонимизда 2:1 ҳисобида зафар қучгандик.

Ёшлар таркиблари ўйини 18 апрель куни Қибрайда соат 16:00да бошланади. Асосий жамоалар учрашуви 19 апрель, жума куни "Пахтакор" Марказий стадионида соат 17:30да бошланади. Ўйинга чипталарни мухлислар 3000 сўмдан харид қилишлари мумкин.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Локомотив» (Тошкент)
Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдулҳамид Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Зокир Қодиров (Навоий).
Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент).

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 12:04, 17.04.2013.
Ўқилди: 4256 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6761]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6341]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4031]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2454]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2407]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2074]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1988]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1915]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1843]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1743]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик