Қозоғистон бокс терма жамоасида катта истеъфолар рўй бериши мумкин. Бу ҳақда Meta-ratings.kz нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Париж Олимпиадасидаги натижалари қониқарсиз деб топилган Қозоғистон бокс терма жамоаси раҳбарияти ва мураббийлар штабида ўзгариш бўлади.
Истеъфоси кутилаётган шахслар:
— Қозоғистон бокс федерацияси вице-президенти Азиз Кожамбетов;
— Бош мураббий - Мирзагали Айтжанов;
— Катта мураббий - Марат Жақиев;
— Мураббийлар - Нуркен Андасов, Нуржан Насанов, Ғани Ашкеев, Эрмек Эртаев, — Талгатбек Жакпеков, Зокир Сафиулин, Азамат Макажанов, Жамил Жусип;
Маслаҳатчи мураббий — Донатас Жанусевичус.