«Реал» ва «Барселона» жамоаларида фаолият олиб борган, дунёнинг уч карра энг яхши футболчиси бразлиялик Роналдо чемпионлар лигаси финалида айнан Испания грандларининг тўқнаш келишини тахмин қилмоқда.
«Менимча, бу йилги чемпионлар лигаси финалида «Барселона» ва «Реал» тўқнаш келишади. Бу жуфтликда «Реал» га тиккан бўлардим. «Бавария» бу мавсумда жуда яхши ўйин кўрсатаётганига қарамай, шундай фикрдаман.
Испан грандлари таркибида дунёдаги барча футболчилардан ажралиб турадиган Месси ва Роналдулар ҳаракат қилишади. Лекин барибир Мессини Роналдудан бироқ кучлироқ деб биламан.
Афсуски, Роналду жамоа етакчиси болишига қарамай, барча совринларни Месси олиб кетмоқда. Мен ўйнаган вақтимда олтин тўп учун кураш кекин бўларди. У вақтларда Зидан, Фигу, Ривалдо ва Роналдиньо каби футболчилар юқори формада ҳаракат қилишарди. Баъзи йилларда эса Оуэн ва Каннаваролар ҳам энг яхши бўлишган. Ҳозир эса ундай эмас»,- дейди Роналдо.