“Челси” ярим ҳимоячиси Коул Палмер Англияда йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.
22 ёшли футболчи Лондон клубида ажойиб дебют мавсумини ўтказди. У Эрлинг Холанддан кейин 22 та гол билан Премьер-лиганинг иккинчи энг яхши тўпурарига айланди ва 11 та голли узатмани ҳам амалга оширди.
Айнан Палмер Профессионал Футболчилар Ассоциацияси томонидан Англияда йилнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида тан олинди.