"Тоттенхэм"нинг собиқ ҳужумкор ярим ҳимоячиси Рафаэль ван дер Варт Жеймс Мэддисоннинг ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Менимча, унда барча қобилиятлар бор: у тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам тезкор, шунинг учун у гол ура олади, пас бера олади.
Лекин негадир унда ҳақиқий қотилнинг менталитети кўринмайди. У чиройли ҳаракатлар қиладигандек кўринади, лекин унга совуққонлик ҳам керак", - дея ван дер Вартнинг сўзларини келтирмоқда Goal.