"Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвис клуб билан шартномасини узайтириши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Бу саволни менинг агентимга беринг. Мен бор эътиборимни ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга қаратганман, энди эса бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйламайман", - дея Дэвиснинг сўзларини келтиради Bild.
Футболчининг қўшимча қилишича, у "Бавария"да қолишидан қатъи назар, бу клубни доимо юрагида олиб юради. Жорий мавсумда Дэвис барча мусобақаларда бешта учрашувда иштирок этди ва битта голли узатмани амалга оширди.