Италия терма жамоаси бош мураббийи Лучано Спалетти "Милан"нинг собиқ ҳимоячиси Паоло Мальдинининг ўғли "Монца" ярим ҳимоячиси Даниэле Малдинининг терма жамоага чақирувига изоҳ берди.
"Бу бизга етишмаётган футболчи. У ажойиб ўйин услубига эга, ҳимоячилардан олдинга ўтишни билади ва уни ушлашни қийинлаштиради. У дарвозага орқаси билан ўйнашни билади, баъзида у майдонда кўринмай қолиши мумкин, аммо мен унинг барқарор ўйинини кўрдим ва ўйлайманки, у сезиларли ютуқларга эришди", - деб Спалетти сўзларини келтирмоқда Tuttomercatoweb.
Жорий мавсумда 22 ёшли футболчи "Монца" учун барча мусобақаларда саккизта ўйин ўтказиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.