Лондоннинг "Челси" клуби вингери Нони Мадуэке ярим ҳимоячи Коул Палмернинг жорий мавсумдаги ўйини ҳақида фикр билдирди. Англиялик футболчи Премьер-лигада 7 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширган.
"Менимча, у учун ҳеч қандай чекловлар йўқ. Унинг чегараси нима эканлигини билмайман, айта олмайман. Коул жуда ноёб футболчи. Бу энг шиддатли вазиятларда босимни сезмайдиган футболчи", - деди Мадуэке.
Палмер жорий мавсум гол+пас тизими бўйича Англия Премьер-лигасида етакчилик қилмоқда.