Португалия терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш яқин вақт ичида инглиз грандини тарк этиши мумкин.
Бу ҳақда Todofichajes журналистлари хабар бермоқда. Манбага кўра, юлдуз футболчининг хизматларига Европанинг икки супер клуби қизиқиш билдирмоқда.
Гап “Барселона” ва “Бавария” ҳақида кетмоқда. Бруно 2020 йилнинг январидан буён “қизил иблислар” футболчиси ҳисобланади.
Португалиялик ва "манкунианликлар" ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилда якунига етади. Футболчининг трансфер қиймати 65 миллион еврони ташкил қилади.