Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ҳайдаровнинг «Динамо»даги дебюти омадли келди

Баҳо:
+ | -

Кетма-кет муваффақиятсизликлардан кейин "Динамо" клуби раҳбарияти Равшан Ҳайдаровни клубга жалб қилишди. Расмий жиҳатдан ушбу мутахассис маслаҳатчи мураббий сифатида иш бошлаган бўлса-да, "Бухоро"га қарши ўйинга жамоани Ҳайдаров тайёрлади. "Динамо" жамоаси футболчиларининг ярмидан кўпини Равшан Акмалович жуда яхши билади.

Мусобақа жадвалидаги вазият самарқандликларни фақат ва фақат олдинга чорлаши аниқ эди. "Бухоро" эса тартибли ҳимояси ва қарши ҳужуми билан кўпчиликка маълум.

90 дақиқа давомида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. Асосий вақтнинг энг сўнгги дақиқасида бухороликлар ўз жарима майдончалари ичида Комил Шарофетдиновга нисбатан қўполлик ишлатишди. Учрашув бош ҳаками Мурод Муҳаммедов эса пенальти белгилади. Жарима зарбасини Александр Клецков голга айлантириб, "Динамо"га мавсумдаги дастлабки ғалабани тақдим этди.

ОЛИЙ ЛИГА. 8-ТУР
"ДИНАМО" - "БУХОРО" - 1:0 (0:0)
Гол: Александр Клецков (90-пенальти)
Четлатиш: Комил Шарофетдинов (90+3, иккинчи огоҳлантириш)
"Динамо": Андрей Мельничук, Александр Клецков, Акмал Холмуродов, Абдулла Набиев, Азамат Бобожонов, Темур Дадашев, Сирожиддин Сайфиев, Нодир Санақулов, Комил Шарофетдинов, Акмал Бозоров, Тўлқин Мирзаев,
"Бухоро": Ботир Носиров, Алексей Николаев, Наоя Шибамура, Девид Ония, Баҳриддин Ваҳобов, Алишер Саноев, Алишер Маҳмудов, Воҳид Шодиев, Отабек Валижонов,  Отабек Нарзуллаев, Асқар Муҳиддинов.
Ҳакамлар: М.Муҳаммедов (Тошкент вилояти), Р.Серазетдинов (Тошкент), А.Усмонов (Тошкент), Ш.Рўзиқулов (Қарши).
Назоратчи: И.Нехочин (Наманган).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:48, 11.05.2013.
Ўқилди: 4087 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.