Кириш Регистрация

Мбаппега доир зўрлаш бўйича иш ёпилди

Баҳо:
+ | -

Килиан Мбаппенинг Швецияда зўрлашда иштирок этгани бўйича иш ёпилди.

Октябрь ойида Франция терма жамоаси сардори терма жамоанинг Миллатлар лигаси доирасидаги Исроилга қарши ўйинида (4:1) Стокголмда дам олди. Французни ресторанда, кейинроқ эса тунги клубда кўришган.

Кейинроқ, Стокголм марказидаги меҳмонхонада "Реал Мадрид" форварди устидан зўрланганлик ҳақидаги шикоят юзасидан полиция текшируви олиб борилди.

Мбаппе бу маълумотни ёлғон деб атади. Бироқ зўрланган аёл уни воқеа айбдори сифатида кўрсатди.

Бугун Швеция прокуратураси далиллар йўқлиги сабабли иш ёпилганини маълум қилди.

“Тергов давомида бир киши зўрлаш ва иккита жинсий зўравонлик содир этганликда асосли гумон қилинган. Аммо, менинг баҳолашимга кўра, кейинги тергов учун далиллар етарли эмас ва шунинг учун тергов ёпиқ.

Шахс жиноят содир этганликда айбланмаган”, — дейилади прокурор Марина Чиракова матбуот баёнотида.

Киритилди: 14:21, 12.12.2024.
Ўқилди: 498 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.