Юрген Клопп Муҳаммад Салоҳнинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Мисрлик вингернинг "Ливерпуль" билан шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади.
"Умид қиламанки, Салоҳ қолади. У "Ливерпул"нинг замонавий тарихидаги энг буюк ҳужумчи.
Фантастик одам. Ажойиб спортчи. Мисрнинг энг яхши элчиси бўлиши мумкин" - деди "Ливерпул"нинг собиқ бош мураббийи.