"Ливерпул"нинг собиқ дарвозабони Лорис Кариус "Шальке"га ўтди. 31 ёшли футболчи билан 6 ойлик шартнома имзоланган.
Кариус олти ойдан ортиқ клубсиз қолди. Ўтган мавсум охирида у "Ньюкасл"ни тарк этди. Фаолиятининг аввалида у "Майнц", "Ливерпуль", "Бешиктош" ва "Унион Берлин" клубларида ўйнаган, аммо у энг катта шуҳратни, албатта, мерсисайдликлар клуби сафида қўлга киритган.