"Ботафого" шарафини ҳимоя қилаётган Алекс Теллес Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби форварди Криштиану Роналдуни Рио-де-Жанейро клубига ўтишга кўндирмоқчи бўлганини тан олди.
Теллеснинг айтишича, у Португалия терма жамоаси юлдузига жозибали таклиф билан хабар юборган.
"Мен ўйладим: нима учун синаб кўрмаслик керак? Унга: "Ботафого"га кел - бу ерда бахтли бўласан," деб ёзидим. У ҳозирча вақти эмаслигини айтди. Ҳар ким қачон ва қаерга бориш кераклигини билади," - деди Теллес Caze TV эфирида.
Футболчилар бунгача "Манчестер Юнайтед" ва Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клубларида бирга тўп суришган.













