Аргентина терма жамоасининг 6 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди.
ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги турида "альбиселесте" сафарда Эквадорга имкониятни бой берди (0:1). Меҳмонлар форварди Лионель Месси ўйинда иштирок этмади.
18 ўйинда 38 очко тўплаган Аргентина Жанубий Америкада саралаш жадвалида биринчи ўринни эгаллади.













