Кириш Регистрация
23/02 00:45 Рома 3-0 Кремонезе
23/02 01:00 Вильярреал 2-1 Валенсия
23/02 22:30 Фиорентина 1-0 Пиза
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико - Брюгге
25/02 01:00 Интер - Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер - Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл - Қорабоғ

"Арбелоа Винисиусга эркинлик берди" — Сами Хедира

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" собиқ ярим ҳимоячиси Сами Хедира вақтинчалик бош мураббий Альваро Арбелоани Винисиус Жуниорга ҳужумда эркинлик бергани учун мақтади. Хедиранинг фикрича, собиқ ҳимоячининг очиқ ва тўғридан-тўғри ёндашуви бразилиялик футболчининг спорт формаси яхшиланишига хизмат қилган.

"Diario AS" нашрига берган интервьюсида — 2010 ва 2015 йиллар оралиғида Жозе Моуриньо қўл остида Арбелоа билан бирга тўп сурган — Хедира Хаби Алонсо кетганидан кейин Арбелоанинг тайинланиши ва бунинг асосий ўйинчиларга таъсири ҳақида тўхталиб ўтди.

Хедира аввал Алонсонинг қисқа муддатли фаолиятидан афсусда эканлигини билдирди: "Унга кўпроқ вақт берилмаганидан жуда хафа бўлдим. Ички сабаблар ҳақида турли тахминлар қилиш мумкин, лекин мен учун у ҳали ҳам яқин орада бошқа бир йирик Европа клубини бошқарадиган ва яна муваффақиятга эришадиган ажойиб мураббий.

Баъзида кийиниш хонаси турли характердаги юлдузларга тўла бўлади ва улар ҳали сенинг футбол ҳақидаги ғояларинг ёки бошқарув услубингга тайёр бўлмайди".

Арбелоа ҳақида гапирар экан, Хедира Моуриньонинг собиқ жамоадоши ҳақида айтган сўзларини эслади: "Бу ерда Моуриньонинг ибораси мос келади: у Арбелоани балки ўзи машқ қилдирган энг иқтидорли ўйинчи эмасдир, лекин энг меҳнаткаш ва руҳияти (менталитети) энг кучли ўйинчилардан бири эканини айтган эди".

Киритилди: 13:00, 24.02.2026.
Ўқилди: 306 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.