Маркус Рэшфорд ижара асосида «Барселона» шарафини ҳимоя қилмоқда. Келишувда сотиб олиш ҳуқуқи кўзда тутилган — каталонияликлар 30 миллион евро тўлаб, ҳужумчини доимий асосда ўз сафларига қўшиб олишлари мумкин. Бироқ «кўк-анорранглилар» ушбу банддан фойдаланмасликлари ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ESPN нашрининг хабар беришича, «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти агар «Барселона» Рэшфордни 30 миллион еврога сотиб олмаса, футболчига бошқа клублардан ҳам даъвогарлар топилишига ишонмоқда.
Шундай экан, «қизил иблислар» трансфер суммаси бўйича ўз позицияларида қатъий туришлари мумкин. Аввалроқ «Барселона» Рэшфорднинг нархини туширишга ҳаракат қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маркус Рэшфорд «Барселона» либосида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва шерикларига 13 та голли узатмани амалга оширди.













