Кириш Регистрация

Ёш таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатини тарихий натижа — 6 та медаль билан якунлашди

Баҳо:
+ | -

Пойтахтимиз мезбонлик қилган таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. 115 мамлакатдан 1000 нафарга яқин спортчини жамлаган мазкур мусобақада спортчиларимиз 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза, жами 6 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида фахрли 3-ўринни эгаллашди.

Олтин медаль:
-48 кг: Ёсинбек Одилов
-51 кг: Асадбек Самандаров
-63 кг: Моҳидил Ўктамжонова

Кумуш медаль:
-68 кг: Аюбхон Набиев
+78 кг: Алишер Пак

Бронза медаль:
-45 кг: Шоҳжоҳон Холмуродов

Бу жамоамизнинг жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши натижаси бўлди. Бунгача энг юқори кўрсаткич 2024-йил Корея Республикасининг Чунчхон шаҳрида ўтказилган дунё биринчилигида қайд этилган бўлиб, унда ҳамюртларимиз 1 тадан олтин ва бронза медалларига эга чиқишган эди.

Шунингдек, йигитларимиз 405 балл билан очколар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди.

Манба: https://t.me/uzbtaekwondowt
Киритилди: 08:26, 18.04.2026.
Ўқилди: 1157 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик