Кириш Регистрация
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен 1-0 Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака 4-1 Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс 7-1 Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури 4-6 Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан 3-1 Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-1 Бурирам Юнайтед
15/09 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Ал-Жазийра
15/09 18:45 Аркадағ 1-0 Ал-Муҳаррақ
15/09 21:00 Ал-Айн 4-0 Ан-Наср (СА)
15/09 22:00 Райо Вальекано 2-1 Эспаньол
15/09 23:00 Алавес 0-1 Валенсия
15/09 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ғарафа
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия - Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда - Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда - Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн - Ист Бенгал
16/09 23:15 Ар-Райян - Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта - Ас-Сийб

Элмурод Ҳақназаров ва Фазлиддин Ғойибназаров ўртасида жанг ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Сўнгги пайтларда ўзини ММА жангчиси сифатида ҳам синаб кўраётган таниқли сўз устаси ва шоумен Элмурод Ҳақназаров навбатдаги жангига тайёргарлик кўрмоқда. Бу сафар унга октагонда бокс бўйича Рио—2016 Олимпиадаси ғолиби Фазлиддин Ғойибназаров рақиблик қилади.

Маълум қилинишича, ушбу қизиқарли тўқнашув 30-май куни Наманган шаҳридаги “Паҳлавон” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Баҳс спорт курашлари бўйича ўтказилаётган “Ўзбек ботирлари” Гран-приси доирасида ташкил этилади.

Эътиборли жиҳати, икки спортчи (бири ҳаваскор, бири профессионал) ўртасидаги жанг бокс ёки ММА эмас, балки эркин кураш қоидалари асосида кечади.

Маълумот ўрнида, Элмурод Ҳақназаров шу пайтгача аралаш яккакурашлар бўйича иккита жанг ўтказиб, уларнинг ҳар иккисида зафар қучган. У илк марта Туркистонда ўтган Алаш Приде ФC 113 турнирида россиялик Михаил Сиганковга қарши баҳс олиб бориб, биринчи раунднинг ўзидаёқ рақибини бўғиш усули билан таслим этган. Унинг иккинчи жанги эса 18-декабрь куни Олмаотадаги Алаш Приде ФC 115 турнири доирасида бразилиялик Педро Лопесга қарши октагонга кўтарилган ва ғалабали сериясини давом эттирган эди.

Ғойибназаров охирги жангини Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилган бокс оқшомида WБА йўналишининг собиқ чемпиони Ражаб Бутаевга қарши ўтказган эди. 10 раундга мўлжалланган жанг тўртинчи раундда Бутаевнинг ғалабаси билан якунланган. Бу Ғойибназаров учун профессионал боксдаги учинчи мағлубият бўлди. Ҳозирда унинг ҳисобида 11 та ғалаба ва 3 та мағлубият мавжуд.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 19:29, 13.05.2026.
Ўқилди: 1257 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик