Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Сергей Чигодаев: «Чемпионликни қўлга киритиш осон эмас, бироқ бунинг учун бор имкониятимизни ишга соламиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Сергей Чигодаев ва ҳимоячимиз Муҳаммад Ҳакимов ярим финал баҳси олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Сергей Чигодаев:

Эртанги баҳс ҳақида
— Японияни ўрганиб чиқмоқдамиз. Кучли ва кучсиз томонларини таҳлил қиляпмиз, айтиш мумкинки, рақибимиз тартибли жамоа. Улар билан биринчи марта ўйнамаяпмиз, аввал ҳам 3 марта ўртоқлик ўйинларини ўтказганмиз. Тезкор ва техник жиҳатдан яхши футболчилари бор. Бироқ эртага ўйин кўрсатади, иккала жамоа учун ҳам қизиқарли ўйин бўлиб ўтади.

— Жамоа амалдаги чемпион ҳисобланади, эртанги баҳсда бу қанчалик муҳим?
— Ўтган йили бу ёш тоифасида жамоамиз мусобақа ғолиблигини қўлга киритган. Албатта, биз ҳам бу натижани такрорлашга ҳаракат қиламиз. Бу осон эмас, бироқ бунинг учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Ярим финалда оддий ўйинлар бўлмайди, ҳар битта ўйин қийин бўлиши табиий. Биз курашамиз.

Муҳаммад Ҳакимов:

— Ярим финал учрашувига тайёргарлик ҳақида
— Жамоадошларим билан эртанги ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. Насиб бўлса, яхши ўйин кўрсатамиз. Ўзига яраша қийин ва қизиқарли ўйин бўлади. Эртанги ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Бу ярим финал ўйини, ҳамма болалар тушуниб турибди, шунга яраша кайфият билан тушамиз ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, ўсмирларимиз U-17 Осиё кубогининг ярим финалида Японияга қарши баҳс олиб боради. Ўйин 19 май куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 22:47, 18.05.2026.
Ўқилди: 280 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик