Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

«Барселона» Альваресни 100 миллион еврога сотиб ололмаслиги мумкин — лекин бир нюанс бор

Баҳо:
+2 | -

«Барселона» ҳужум чизиғини Хулиан Альварес билан кучайтирмоқчи ва кўплаб инсайдерлар бир овоздан 100 миллион евролик таклиф ҳақида гапиришмоқда — у ёки аллақачон юборилган, ёки тайёрланмоқда. Аммо «Барселона» учун 100 миллион евро етарли бўлмаслиги мумкин.

Бир қатор журналистлар «Атлетико»нинг талаблари бундан юқорироқ эканлигини ёзишмоқда. Бен Жейкобс ва Херард Ромеронинг хабар беришича, «матрасчилар» ушбу трансфердан 120 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олмоқчи. Маттео Мореттога ишонадиган бўлсак, «Атлетико» 26 ёшли Альвареснинг трансферидан ҳатто 130 миллион евродан кўпроқ даромад кўришни мақсад қилган.

Бироқ муҳим бир нюанс бор — футболчининг кетиш истаги туфайли у клубга босим ўтказиши мумкин. Шу сабабли, «матрасчилар» якунда ён беришга мажбур бўлишлари эҳтимоли йўқ эмас.

Киритилди: 16:54, 29.05.2026.
Ўқилди: 2607 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик