Кириш Регистрация

Ла Лига-2026/27 мавсуми иштирокчилари тўлиқ маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Испания Сегундаси плей-офф босқичининг ҳал қилувчи баҳслари якунлангач, Ла Лиганинг 2026/27 йилги мавсумида иштирок этадиган барча жамоалар номи маълум бўлди.

Плей-офф финали жавоб учрашувида «Малага» ўз майдонида «Альмерия»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Биринчи баҳсда ҳисоб очилмагани учун (0:0), икки ўйин натижасига кўра «Малага» элита дивизион йўлланмасини қўлга киритди.

Бундан аввал «Расинг» (Сантандер) ва «Депортиво» (Ла-Корунья) ҳам Ла Лигага чиқиш ҳуқуқини таъминлаган эди.

Ўз навбатида, 2025/26 йилги мавсум якунларига кўра «Овьедо», «Жирона» ва «Мальорка» юқори дивизионни тарк этди.

Шу тариқа, Ла Лига-2026/27 мавсуми иштирокчилари қуйидагилардан иборат бўлади:

«Барселона», «Реал» (Мадрид), «Вильярреал», «Атлетико» (Мадрид), «Бетис», «Сельта», «Хетафе», «Реал Сосьедад», «Райо Вальекано», «Атлетик» (Бильбао), «Алавес», «Осасуна», «Валенсия», «Севилья», «Эльче», «Эспаньол», «Леванте», «Расинг», «Депортиво» ва «Малага».

Маълумот учун, Испания чемпионатининг янги мавсуми 2026 йил август ойи ўртасида старт олади. Амалдаги чемпион — «Барселона».

Манба: championat.com
Киритилди: 10:52, 21.06.2026.
Ўқилди: 1970 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7141]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3475]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3257]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3041]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2185]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2184]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2077]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2038]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2009]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1966]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик