Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

Роналду Ўзбекистонга қарши баҳсда жамоадошини можародан тўхтатиб қолди (видео)

Баҳо:
+ | -1

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду ЖЧ-2026 доирасида Ўзбекистонга қарши ўйинда нафақат дубль муаллифи, балки ҳақиқий етакчи сифатида ҳам эътибор марказида бўлди.

Ижтимоий тармоқларда учрашувнинг қизиқ эпизодларидан бири акс этган видео кенг тарқалди. Унда Португалия ҳимоячиси Жоау Канселу VAR аралашувидан кейин ҳакам билан ҳиссиётларга берилган ҳолда баҳслашаётганини кўриш мумкин.

Шу пайт Роналду жамоадоши олдига келиб, уни тинчлантирган ва ҳакамдан узоқлаштирган. Натижада эҳтимолий можаро келиб чиқишининг олди олинган.

Португалиялик ва хорижлик мухлислар 41 ёшли ҳужумчининг бу ҳаракатини юқори баҳолашди. Кўпчилик унинг хатти-ҳаракатларини ҳақиқий капитанлик намунаси сифатида эътироф этди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳсда Португалия Ўзбекистонни 5:0 ҳисобида мағлуб этган бўлиб, Роналду икки гол уриб, учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 21:25, 24.06.2026.
Ўқилди: 4261 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик