Қатар терма жамоасига қарши учрашувда гол уришга муваффақ бўлган Босния ва Герцеговина терма жамоаси ҳужумчиси Керим Алайбегович жаҳон чемпионатлари тарихида гол урган энг ёш футболчилар кучли ўнталигидан жой олди. Бу ҳақда Opta Sports статистика портали хабар бермоқда.
Мазкур баҳс бўлиб ўтган кунда 18 ёшу 276 кунлик бўлган босниялик иқтидор бу кўрсаткич бўйича Ламин Ямал (18 ёш 343 кун) ва Лионель Мессини (18 ёш 357 кун) ортда қолдиришга муваффақ бўлди.
Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ёш гол муаллифларининг айни пайтдаги ТОП-10 рўйхати қуйидагича кўринишга эга:
-
Пеле (Бразилия) — 17 ёш 239 кун
-
Мануэль Росас (Мексика) — 18 ёш 93 кун
-
Гави (Испания) — 18 ёш 110 кун
-
Ибраҳим Мбайе (Сенегал) — 18 ёш 143 кун
-
Майкл Оуэн (Англия) — 18 ёш 190 кун
-
Николае Ковач (Румыния) — 18 ёш 197 кун
-
Дмитрий Сичёв (Россия) — 18 ёш 231 кун
-
Керим Алайбегович (Босния ва Герцеговина) — 18 ёш 276 кун
-
Ламин Ямал (Испания) — 18 ёш 343 кун
-
Лионель Месси (Аргентина) — 18 ёш 357 кун
Маълумот учун, Алайбегович ҳозирги вақтда Австриянинг «РБ Зальцбург» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Футболчи шу йилнинг 1 июль кунидан эътиборан Германиянинг «Байер» клуби сафига бориб қўшилади.













