Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Forbes. ЖЧдаги энг сердаромад футболчилар рейтингини эълон қилинди. Унда Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор

Баҳо:
+ | -

Forbes Спорт нашри ЖЧ—2026 турнирида иштирок этадиган ҳар бир терма жамоанинг энг кўп даромад топувчи футболчилари рейтингини эълон қилди. Эътиборлиси, ушбу рўйхатдан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам жой олди.

Нашр таҳлилларига кўра, Ҳусанов Ўзбекистон терма жамоасининг энг сердаромад ўйинчиси ҳисобланади. Forbes’нинг қайд этишича, ёш ҳимоячининг молиявий барқарорлиги нафақат футбол майдонидаги шартномалари, балки бизнесдаги фаоллиги билан ҳам боғлиқ.

Ушбу рейтинг футболчиларнинг йиллик умумий даромади асосида тузилган бўлиб, унда ўйинчиларнинг клубдаги маоши, бонуслари, ҳомийлик шартномалари, лицензия тўловлари, реклама келишувлари ҳамда шахсий бизнесдан келадиган даромадлари ҳисобга олинган.

Ҳисоб-китоблар Capology, Football Бенчмарк ва Спотраc платформалари маълумотларига таяниб, солиқлар ва агентлик комиссияларисиз акс эттирилган. Унга кўра, ўзбекистонлик ҳимоячининг йиллик даромади қуйидагича кўриниш олган:

Футболдан оладиган даромади: 5 миллион АҚШ доллари;
Футболдан ташқари (тижорий) даромадлари: 1,2 миллион АҚШ доллари;
Умумий йиллик даромади: 6,2 миллион АҚШ доллари.

Рейтингнинг кучли учлигини эса кутилганидек жаҳон футболи афсоналари — Криштиану Роналду, Лионель Месси ҳамда франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе банд этди.

Жаҳоннинг энг сердаромад футболчилари ТОП-10 лиги:

1. Криштиану Роналду (Португалия);
2. Лионель Месси (Аргентина);
3. Килиан Мбаппе (Франция);
4. Эрлинг Ҳоланд (Норвегия);
5. Риёд Маҳрез (Жазоир);
6. Винисиус Жуниор (Бразилия);
7. Муҳаммад Салоҳ (Миср);
8. Садио Мане (Сенегал);
9. Жамол Мусиала (Германия);
10. Жуд Беллингем (Англия).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:56, 27.06.2026.
Ўқилди: 3121 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик