«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Касадонинг келажаги борасида янги маълумотлар пайдо бўлди.
Журналист Джанлуиджи Лонгарининг таъкидлашича, Касадонинг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Жорже Мендеш футболчининг трансфери устида фаол иш олиб бормоқда. Кўриб чиқилаётган клублар қаторидан «Милан» ҳам жой олган, бироқ бу ягона вариант эмас. Шунингдек, агент Касадонинг «Бешикташ» ва Саудия Арабистони клубига ўтишини ҳам муҳокама қилган.
Якунланган мавсумда 22 ёшли Касадо барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
Касадонинг «Барселона» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Transfermarkt экспертлари футболчини 18 миллион еврога баҳоламоқда.













