Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария - Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Жоан Гарсия: «Хулиан Альварес бизга муҳим сифат босқичига чиқишга ёрдам берган бўларди»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» дарвозабони Жоан Гарсия «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирди. Голкипернинг таъкидлашича, аргентиналик футболчи жамоани кучайтирган бўларди, бироқ ҳозирда у бошқа клубга тегишли ва футболчилар унинг қарорига таъсир ўтказа олмайдилар.

«Хулиан бизга муҳим сифат босқичига чиқиш имконини берган бўларди. Таркибда буюк футболчилар қанчалик кўп бўлса, сифат ҳам шунчалик юқори бўлади. Ҳамма Хулианнинг ажойиб футболчи эканлигини билади, лекин у «Атлетико»да ўйнайди. Биз унинг қарорларига ва клублар нимани ҳал қилишига кучли таъсир ўтказа олмаймиз. Матбуотда ёзилаётган нарсаларнинг қай даражада ҳақиқат эканлигини ҳеч қачон била олмайсан, шунинг учун бунга жуда катта эътибор қаратмаяпмиз», — дея Гарсиянинг сўзларини келтиради RAC1.

Аввалроқ Альварес «Атлетико»ни тарк этиш истаги борлигини оммавий равишда эълон қилган эди. 26 ёшли аргентиналик футболчининг Мадрид клуби билан шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган. Айни дамда у ЖЧ-2026 доирасида ўз терма жамоаси ихтиёрида бўлиб турибди ва 1/16 финалдан ўрин олган Кабо-Вердега қарши учрашувни кутмоқда.

Киритилди: 15:08, 30.06.2026.
Ўқилди: 807 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик