Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия
03/07 04:00 Португалия - Хорватия
03/07 08:00 Швейцария - Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср

Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги энг чиройли гол деб топилди (видео)

Баҳо:
+1 | -1

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг голи Жаҳон чемпионати–2026 гуруҳ босқичидаги энг чиройли гол деб эътироф этилди.

Овоз бериш жараёни ФИФА расмий сайтида ўтказилди. Ўзбекистонлик ҳужумчи Конго ДРга қарши учрашувда киритган голи билан Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва бошқа машҳур футболчиларни ортда қолдирди.

ФИФА мазкур гол ҳақида қуйидагича таъриф берди:

«Ажойиб узатма ва юксак маҳорат билан якунланган зарба Ўзбекистон терма жамоаси учун дебют бўлган Жаҳон чемпионатининг энг ёрқин безагига айланди».

Эслатиб ўтамиз, соврин учун даъвогарлар рўйхатидан Жованни Рейна (АҚШ), Исмаэль Сайбари (Марокаш), Винисиус Жуниор (Бразилия), Феликс Нмеча (Германия), Элайджа Жаст (Янги Зеландия), Килиан Мбаппе (Франция), Лионель Месси (Аргентина), Кевин Пина (Кабо-Верде), Керим Алайбегович (Босния ва Герцеговина), Уилсон Исидор (Гаити), Дайдзэн Маэда (Япония) ҳамда Элдор Шомуродов (Ўзбекистон) ўрин олган эди.

Манба: repost.uz
Киритилди: 23:47, 30.06.2026.
Ўқилди: 4154 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик