Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия
03/07 04:00 Португалия - Хорватия
03/07 08:00 Швейцария - Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Швециялик ҳимоячи ЖЧдан чиқиб кетгач ҳакамларни айблади

Баҳо:
+ | -

Швеция терма жамоаси ҳимоячиси Габриэль Гудмундссон Францияга қарши ЖЧ-2026 1/16 финал учрашувидан сўнг ҳакамлик борасида ўз фикрини билдирди.

Учрашув французларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Футболчининг фикрича, майдонда кўплаб юлдузли ўйинчиларнинг борлиги ҳакамларнинг қарорларига таъсир кўрсатган.

«Бунчалик кўп юлдузлар бўлганда, ҳакамлар эҳтимол камроқ ҳуштак чалишар. Ваҳоланки, улар анча кўп ҳуштатак чалишлари мумкин эди. Францияга қарши ўйнаганингизда мана шундай воқеалар содир бўлади», — дея Гудмундссоннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Expressen нашри.

Гудмундссон майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Швеция терма жамоаси Ф гуруҳидан учинчи ўрин билан плей-оффга йўл олган эди ва турнирдаги иштирокини 1/16 финал босқичида якунлади. Франция эса ЖЧ-2026даги иштирокини давом эттиради ва 1/8 финалда Парагвай терма жамоаси билан тўқнаш келади.

Киритилди: 17:14, 01.07.2026.
Ўқилди: 360 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик