Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-2 Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Рангникнинг Австриясини кимлар уйига кузатиб қўйди: Испания терма жамоасининг плей-офф илк раундидаги энг яхши 5 футболчиси

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати 1/16 финалининг энг кутилган ва тахмин қилиш осон бўлган жуфтликларидан бири айнан кутилганидек ўйин намойиш этди. Испанияликлар учрашувнинг дастлабки дақиқасидан то финал ҳуштагигача вазиятни тўлиқ назорат қилишди, ҳар бир бўлимда гол уришди ва ғалаба қозонишди. Энг муҳими, улар бу ғалабага минимал даражада куч сарфлаган ҳолда эришишди.

Ральф Рангник жамоаси эса бунга жавобан ҳеч нарса кўрсата олмади ва ҳақли равишда уйга йўл олмоқда.

ИСПАНИЯ — АВСТРИЯ ЎЙИНИНИНГ ЭНГ ЯХШИ БЕШ ФУТБОЛЧИСИ

АЛЕКС БАЭНА — 8,0. Узоқ вақт давомида Алекснинг ўйини «унинг ўрнига бошқа кимни ҳам қўярдик?» қабилидаги танқидлар остида қолаётган эди. Аммо бугун у чап қанотда Марк Кукурелья билан ажойиб тушуниш ҳосил қила олди ва айнан Маркнинг олдинга қўшилишидан сўнг голли узатмани амалга оширди.

Баэна ҳисобида жами 5 та (!) калит узатма бор. Шунингдек, унинг жарима зарбасидан йўллаган тўпи дарвоза тўсинига тегиб, Ямал учун жуда хавфли вазият яратилишига сабаб бўлди.

ПЕДРО ПОРРО — 8,0. Педро Порро нафақат ўзининг ўнг қанотини тўлиқ назорат қилди, балки Баэнанинг узатмасидан сўнг рақиб дарвоза чизиғи яқинига югуриб келиб, гол урди ва Австрияни бутунлай таслим этди.

3 та калит узатма, 2 та тўпни рақибдан олиб қўйиш, 4 та ютиб олинган яккакураш — Порро ўнг қанотда Ламин Ямалга қараганда анча хавфлироқ ва фойдалироқ ҳаракат қилди. Ямал бу ўйинда 2 та супер вазиятни кўкка совурди.

МИКЕЛЬ ОЙЯРСАБАЛЬ — 8,0. Оҳиста, шошилмасдан ҳаракат қилиб иккита гол урди ва айнан Ямалга вазиятлардан фойдаланиш бўйича маҳорат дарси ўтиб берди. Тўғри, жамоадошлари Микель учун жуда қулай позициялар яратишди. У иккала голини ҳам жарима майдончаси марказидан, тахминан олти метрлик масофадан йўллади.

ПЕДРИ — 8,0. Маэстро Педри ўз ўрнида мустаҳкам, хотиржам ва ниҳоят Родри билан жуда мос жуфтлик ҳосил қилишни ўргангандек таассурот қолдирмоқда. У ўйин суръатини белгилаб беради: айнан Педри чап қанотга тўпни узатиб, илк голли ҳужумни бошлаб берди. Шунингдек, у Австрияни майдон марказида «бўғиб» ташлади: 3 та тўпни тортиб олиш ва 4 та тўпни қайтариш. Ҳеч қандай ортиқча ҳаракатлар ва асабийлашишларсиз ўйин тизгинини назорат қилди.

МАРК КУКУРЕЛЯ — 8,5. Баэнанинг чап қанотдаги шериги рўйхатни якунлаб беради. Маркнинг ҳужумга қўшилишлари жуда фойдали бўлди — унинг ҳисобида иккита голли узатма ва битта голдан олдинги пас мавжуд. У жамоасининг барча голларида иштирок этди.

Киритилди: 02:43, 03.07.2026.
Ўқилди: 676 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик