Кириш Регистрация

Мактоминай «Реал»га ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Наполи» ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминай фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, «Реал» ушбу хавбекни ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда. Шотландиялик футболчининг трансферини «қаймоқранглилар»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо шахсан ўзи амалга оширмоқчи. Мактоминай илгари португалиялик мутахассис билан «Манчестер Юнайтед»да бирга ишлаган.

Скотт Мактоминай 2024 йилда «Манчестер Юнайтед»дан 30 миллион евро эвазига «Наполи»га ўтган эди. Унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи неаполликлар сафида барча турнирларда 44 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Мактоминайни 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:48, 09.07.2026.
Ўқилди: 1221 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик