Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария
14/07 23:59 Франция - Испания

Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026да Роналдуга "бойкот" эълон қилгани учун танқид қилинди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Юрий Жоркаефф Португалия терма жамоаси футболчиларини жаҳон чемпионати давомида бор масъулиятни Криштиану Роналдунинг зиммасига юклаб қўйишга уринганликда танқид қилди.

Жоркаеффнинг фикрича, жамоанинг бошқа юлдузлари керакли пайтда ташаббусни ўз қўлларига ола билишмаган.

"Бу Португалия терма жамоасида, уларнинг бутун иқтидорига қарамай, менга ёқмаган жиҳат — ҳамма гўёки масъулиятни Криштиануга ағдаришга ҳаракат қилгани бўлди. Қайсидир паллада Витинья, Бруну Фернандеш ва бошқалар ҳам масъулиятни ўз зиммаларига олишлари керак эди. Криштиану ҳамма нарсани бир ўзи бажаришини кутиб ўтириш ярамайди. У ўйин тақдирини ҳал қилиши керак бўлган ягона футболчи эмас. Агар сиз Криштиану Роналдуни таркибга олдингизми, жамоа Криштиану Роналду учун ўйнаши керак, аммо бу ерда умуман бундай бўлмади. Унга ўз жамоаси бойкот эълон қилгани яққол кўриниб турди. Унга узатмалар беришмади ва у учун энг яхши шароитларни яратиб беришмади", — дея маълум қилди Жоркаефф.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026да Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси сафида бешта ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Португалияликлар мусобақанинг 1/8 финал босқичида Испания терма жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирни тарк этган эди.

Киритилди: 10:06, 13.07.2026.
Ўқилди: 2111 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик