Манбалар берган маълумотга кўра, Испаниянинг «Барселона» клуби 27 ёшли ҳимоячи Рональд Араухо билан хайрлашишга тайёр. Футболчининг амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Таъкидланишича, агар футболчининг ўзи жамоадан кетишни истаса ва манфаатли таклиф тушса, каталонияликлар ҳимоячини қўйиб юборади. Аввалроқ Мадриднинг «Атлетико» клуби Араухо билан шартнома имзоламоқчи экани ҳақида хабар берилган эди.
Ўтган мавсумда уругвайлик ҳимоячи клуб сафида 38 та ўйинда майдонга тушди. Араухо барча турнирларни инобатга олганда ўз ҳисобига 4 та гол ёздириб қўйган.













