Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Дани Алвес «Барселона» ва «Севилья»даги фаолиятини таққослади

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси Дани Алвес Каталония клубига қараганда «Севилья»да кўпроқ чарчаганини сўзлаб берди.

«Севилья»дан «Барселона»га ўтганимда менга ўргатишган: ҳар кимнинг ўз масъулият ҳудуди бор, сен ўз майдончангни ҳимоя қилишинг ва ундан ташқарига чиқмаслигинг керак, чунки қолганлар ҳам ўз ишини бажаряпти. Шу сабабли мен «Севилья»дагига қараганда анча камроқ меҳнат қилишимга тўғри келарди, натижа эса жуда юқори бўларди. Ҳатто терламасдим ҳам. Майдондан чиқиб: «Бугун умуман футбол ўйнадикми ўзи?» деб ўйлаб қолардим. Ваҳоланки, биз 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлардик.

Битта детални айтиб берай. Одатда, агар футболчилар якшанба куни ўйнашса, дўшанба куни машғулот ўтказишмайди. Улар дам олишади, массажга боришади ва тикланиш муолажаларидан ўтишади. Мен эса машғулот ўтказардим, чунки бу мен учун дам олиш эди. Пеп: «Бу йигит бироз жиннироқ», дерди, аммо буни қабул қиларди. Мен эса: «Якшанба куни деярли ҳеч нарса қилмадим, демак, душанба куни лоақал бирор нарса қилишим керак», деб жавоб берардим. Ва майдонга тушмаган ўйинчилар билан бирга шуғулланардим.

Пеп бизга шуни ўргатган: сенинг ўз иш ҳудудинг ва вазифанг етарли. Бошқанинг ишини қилишга уринма», — деди Алвес Cash Luna’га берган интервьюсида.

Киритилди: 13:31, 24.07.2026.
Ўқилди: 472 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик