talkSPORT хабарига кўра, Дэнни Уэлбек «Челси» билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Ҳозирда «аристократлар» ва «Брайтон» ўртасида музокаралар давом этмоқда.
«Брайтон» тажрибали ҳужумчисининг кетишига қарши эмас ва томонлар ўзаро келишувга эришган тақдирда, унинг ўтишига тўсқинлик қилмайди.
«Челси» 35 ёшли форвард трансферини яқин орада якунлашига ишонч билдирмоқда.
Аввалроқ «Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо ушбу трансферни шахсан маъқуллагани ҳақида хабар берилган эди. Клуб Уэлбекни ёш таркибга етакчилик қила оладиган ва тажрибаси билан жамоага ёрдам берадиган муҳим харид сифатида кўрмоқда.
Ўтган мавсумда ҳужумчи барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.













