Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер Юрген Клопп тайинлангач, Германия терма жамоасидаги фаолиятини давом эттириши мумкин.
Германия терма жамоаси ЖЧ-2026 ни муваффақиятсиз якунлаб, 1/16 финал босқичида Парагвайга мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди. Sport Bild хабарига кўра, муваффақиятсизликдан сўнг Рюдигер жамоадошларига халқаро фаолиятини якунлаш ниятида эканини айтган эди. Аммо Клоппнинг келиши билан 33 ёшли ҳимоячининг режалари ўзгарди – энди у терма жамоада ўйнашда давом этишга тайёр.
Юрген Клопп Германия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани 24 июль куни эълон қилинган эди. «Ливерпуль»нинг собиқ мураббийи ЖЧдаги муваффақиятсизликдан сўнг истеъфога чиққан Юлиан Нагельсманн ўрнини эгаллади.













