Мадриднинг «Реал» клуби Испания терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри трансфери бўйича музокараларни бошлади. «Қироллик клуби» тажрибали хавбек учун 50 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда машҳур журналист ва инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манбага кўра, «Реал» президенти Флорентино Перес ушбу трансферни амалга оширишга розилик берган.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» ўтган мавсумда бирорта ҳам соврин қўлга кирита олмади. Жамоа Ла Лигада иккинчи ўринни эгаллади, Испания Кубогида 1/8 финалгача, Чемпионлар лигасида эса чорак финалгача етиб борди. Испания Суперкубогида эса кумуш медаллар билан чекланди.
Родри 2025/2026 йилги мавсумда «Манчестер Сити» сафида барча мусобақаларда 33 та учрашувда қатнашиб, 2 та гол урди. Шунингдек, у Испания терма жамоаси билан 2026 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди ва мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди.













