"Андижон"нинг грузиялик тажрибали футболчиси Имеда Ашортия яқинда жароҳат олиб, сафдан чиққанди. У даволаниш учун юртига бориб келди.
Ҳозирги ҳолати қандайлиги борасида Ашортия клуб матбуот хизматига қуйидагиларни айтди:
«Машғулот пайтида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига қарши ўйин олдидан жароҳат олдим. Худога шукр, ҳозир ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Керак бўлган барча муолажаларни ўтаб бўлдим. Жароҳат осон эмасди, лекин, Худога шукр, ҳозир аҳволим анча яхшиланди.
Ҳозиргача уч-тўртта индивидуал машғулот ўтказишга улгурдим. Яқин кунларда жамоа билан бирга машғулотларни бошлайман. Имкон қадар тезроқ сафга қайтишга умид қиляпман. Мен доим қўлимдан келган барча ишни қиламан ва жамоага имкон қадар тезроқ қайтиш учун бор куч-ғайратимни сарфлайман», — дейди Имеда.
Эслатиб ўтамиз, “Андижон” жамоамиз Суперлиганинг 17-тури доирасида 13 август куни “Бобур арена”да “Нефтчи”ни қабул қилади. Водий дербисида барча мухлисларимизни стадионда кутамиз.













