Кириш Регистрация

Альварес трансфери амалга ошмаса, Лаутаро Мартинес «Интер»дан «Барселона»га ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Барселона» аргентиналик ҳужумчи Хулиан Альварес трансфери амалга ошмаган тақдирда унинг ўрнига кимни олишини аниқлаб олди. «Атлетико»нинг позицияси туфайли Альварес трансфери мураккаблашаётган бир пайтда, Sport.es нашри хабар беришича, «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес «Барселона» учун «B» режаси сифатида асосий номзодлардан бирига айланмоқда. Каталонияликлар яқин кунларда Альварес бўйича музокараларда ижобий силжиш бўлмаса, ушбу вариантни кўриб чиқади.

Манбага кўра, «Барселона» учун Лаутаро трансфери ҳам осон бўлмайди. Футболчининг «Интер» билан шартномаси 2029 йил июнь ойига қадар амал қилади. Ўтган йил май ойида аргентиналик футболчининг ўзи очиқ тарзда бошқа клубга ўтиш эҳтимолини истисно қилган эди. «Интер» президенти Жузеппе Маротта ҳам «Барселона» билан ҳеч қандай музокаралар олиб борилаётганини қатъиян рад этган.

ОАВ маълумотларига кўра, «Интер» Мартинесни тахминан 120 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:48, 10.08.2026.
Ўқилди: 452 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик