Бугун, 11 август куни Австралиянинг Перт шаҳрида Италиянинг "Ювентус" ва "Палермо" клублари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйин "Ювентус"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Кенан Йилдиз 44-дақиқада ҳисобни очди. Аркадиуш Милик 87-дақиқада "Бьянконерлар"нинг устунлигини икки баробар оширди.
"Ювентус"нинг янги мавсумдаги биринчи расмий ўйини 23 август куни бўлиб ўтади, ўшанда туринликлар А Сериянинг биринчи турида сафарда "Фрозиноне" билан ўйнайди.













