Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

“Бавария” ўртоқлик ўйинида 4 та гол урди

Баҳо:
+ | -

“Бавария” ўртоқлик учрашувида сафарда “Хайденхайм”ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.

Мюнхенликлар сафида Фелипе Чавес, Арийон Ибрагимович пенальтидан, Луис Диас ва Натаниэль Браун гол урди. Мезбонлар таркибида эса Янник Вагнер ва Юлиан Нийус ўз номини таблога ёздирди.

Учрашувнинг 61-дақиқасида Жамал Мусиала майдонга тушди. Бироқ бир неча дақиқадан сўнг у яна ҳушидан кетди ва алмаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, 15 август куни “Бавария”нинг “РБ Лейпциг”га қарши ўйинида ҳам Мусиала ҳушини йўқотган эди.

“Бавария” 22 август куни Германия Суперкубоги доирасида Дортмунднинг “Боруссия”сига қарши майдонга тушади. “Хайденхайм” эса 23 август куни мамлакат Кубогида “Эддело” билан баҳс олиб боради.

Киритилди: 23:45, 18.08.2026.
Ўқилди: 926 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик